Қайднома

Қидирув

Ғалаба зарур эди, аммо...

Ғалаба зарур эди, аммо...

  05.09.2018 03:06
  0
  861
 Ғалаба зарур эди, аммо...

Гарчи Осиё ўйинлари тақвимидан ўрин олган футбол турнири ҳаттоки, қитъа миқёсида ҳам катта аҳамият касб этмасада, олимпиячиларимиздан фақат ва фақат Хиросима-94даги зафарли юришни такрорлашларини кутдик. ЎФА ҳам терма жамоамизга ҳар қачонгидан-да катта эътибор қаратиб, тайёргарлик учун етарли шароитлар яратиб берганини биламиз. Афсуски, бундан биз кутган натижа чиқмади. Лекин Ўзбекистон U-23 терма жамоасини жиддий танқид остига олиш ярамайди. Кўрдикки, йигитларимиз чакки ўйнашмади, ҳар бир баҳсда жон куйдиришди. Айниқса, корейсларни чўчиб ўйнашга мажбурлашгани манзур бўлди. Энди салбий натижага келсак, ўша ўйинда ғалаба биз томонга оғиши ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо Равшан Ҳайдаров амалга оширган алмаштиришлар иш бермади. Яъни захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Эсланг, ҳисоб 3:2 бўлиб турган паллада корейслар айтарли ҳеч нарса қила олишмаётганди. Эҳ, Рустам Ашурматов ўша хатога йўл қўймаганида эди... Лекин мураббийни ҳам, футболчиларни ҳам койишга ҳожат йўқ. Ҳа, ҳозирги шароитда футболимизга катта ғалабалар зарур эди, лекин... Начора, энди бундай ғалабани Эктор Купер шакллантирадиган миллий жамоамиздан Осиё чемпионати-2019да кутамиз...

------------------------------------

Камола ЭШОНОВА (Жиззах шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz