Қайднома

Қидирув

Бернд Штанге: "Сурия терма жамоаси хориждаги йиғинлар орқали Осиё Кубогига тайёрланмоқда"

Бернд Штанге: "Сурия терма жамоаси хориждаги йиғинлар орқали Осиё Кубогига тайёрланмоқда"

  05.09.2018 14:35
  0
  615
Бернд Штанге:

Ўзбекистон - Сурия учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бернд Штанге иштирок этди. "Биз кейинги йил бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўраяпмиз. Ўзбекистондан кейин Қирғизистон билан ўйнаймиз. Бундан ташқари яна кўплаб ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз. Шу баҳслар орқали биз БААда ўтадиган мусобақага тайёр ҳолда бормоқчимиз", - дейди Бернд Штанге.


"Биз бугун Осиё Кубогига тайёргарликни бошладик. Эртага Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Ушбу ўйин орқали мусобақага жиддий тайёргарлик кўришни бошлаймиз", - дейди Омар Ал Сома.

- Суриядаги сиёсий вазият терма жамоага таъсир қиламаяптими? Йиғинлар қайси мамлакатларда бўлиб ўтмоқда.
- Эътибор берсангиз таркибимизда кўплаб футболчилар бошқа мамлакатларда легионер сифатида ўйнашмоқда. Барча йиғинлар бошқа давлатларда ўтказилмоқда.


- Осиё Кубогига жиддий тайёргарлик кўраётган жамоа Тошкентга иккига бўлинган ҳолда етиб келгани ва машғулот ўтказа олмагани минус эмасми?
- Биз тўлиқ таркиб билан Тошкентга етиб келдик. Кеча "Пахтакор" стадионида соат 18:00да машғулот ўтказдик.

- Сиз маълум вақт терма жамоада ўйнамадингиз. Қайтишга ким кўндирди?
Омар Ал Сома: - Айни пайтда терма жамоада кўплаб кучли футболчилар йиғилган шу боис қайтишга қарор қилдим. Осиё Кубогида муносиб натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Ироқ бош мураббийи сифатида аввал ҳам Ўзбекистонга келгангиз. Бизнинг терма жамоа қайси жамоага ўхшаб кетади?
- Йилдан йилга юртингиз гўзаллашиб бораётганини айтиб ўтиш керак. Сизнинг ёшлар терма жамоаингиз Хитойдаги мусобақада чемпион бўлганидан хабарим бор. Ишончим комил Ўзбекистон қитъа ва жаҳон миқиёсида катта натижалар кўрсата олади. Лекин тактика борасида ҳеч нима дея олмайман.

Нарзулла Сайдуллаев



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz