Қайднома

Қидирув

Номзодлар номи маълум

Номзодлар номи маълум

  05.09.2018 21:26
  0
  483
Номзодлар номи маълум

ФИФА 2018 йилнинг энг чиройли голи учун топшириладиган Ференц Пушкаш номидаги сов-рин учун курашадиган футболчиларни эълон қилди. Булар - Денис Черишев (Россия терма жамоаси), Гарет Бэйл («Реал»), Лазарос Христодулопулос («Олимпиакос»), Криштиану Роналду («Реал»|»Ювен-тус»), Жоржиан де Арраскаэта («Крузейро»), Райли Макгри («Ньюкасл Жетс»), Лионель Месси («Барселона»), Бенжамен Павар (Франция терма жамоаси), Рикарду Куарежма (Португалия терма жамоаси), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»).

Шунингдек, йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун курашадиган уч нафар даъвогар ҳам маълум бўлди. Булар - Тибо Куртуа (Бельгия, «Челси»|«Реал»), Уго Льорис (Франция, «Тоттенхэм») ва Каспер Шмейхель (Дания, «Лестер Сити»).

ФИФАнинг «Йил ўйинчиси» учун курашадиган уч нафар номзод орасида Лионель Месси йўқ. Эътиборли томони, «Барселона» етакчиси охирги 12 йилда илк бора кучли учликка кира олмади. Бу сафар бош соврин учун Криштиану Роналду («Реал»|«Ювентус», Португалия), Лука Модрич («Реал», Хорватия) ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср) курашишади. Мухлислар ва мутахассислар орасида ўтказилган сўровномадан сўнг, соврин учун курашдан Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Эден Азар («Челси»), Гарри Кейн («Тоттенхэм»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Лионель Месси («Барселона») ва Рафаэль Варан («Реал») тушиб қолишди.

Йилнинг энг яхши мураббийи соврини учун курашадиган уч нафар финалчи номи ҳам эълон қилинди. Бу соврин учун Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам, Хорватия термаси устози Златко Далич ва «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан курашадилар. Ушбу мутахассислар мухлислар ва экспертлар ўртасида ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўпладилар.

Соврин учун курашадиган номзодлар рўйхатидан Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Станислав Черчесов (Россия терма жамоаси), Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Роберто Мартинес (Бельгия терма жамоаси), Диего Симеоне («Атлетико»), Гарет Саутгейт (Англия терма жамоаси) ва Эрнесто Вальверде («Барселона») тушиб қолишди.

Ғолиблар номи 24 сентябрь куни Лондонда ўтказиладиган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида эълон қилинади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz