Қайднома

Қидирув

«Ўғлим, отангга салом айт» ёхуд Жанлуижи Буффон буюклигига яна бир нишона!

«Ўғлим, отангга салом айт» ёхуд Жанлуижи Буффон буюклигига яна бир нишона!

  06.09.2018 06:42
  0
  822
«Ўғлим, отангга салом айт» ёхуд Жанлуижи Буффон буюклигига яна бир нишона!

«ПСЖ» Франция чемпионати элит лигаси 2-турида «Генгам» меҳмони бўлиб, Килиан Мбаппе қайд этган «дубль» ва Неймарнинг яна бир голи эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Асосий воқеа эса ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганидан кейин рўй берди.

«Генгам» таркибида франциялик афсонавий ҳимоячи Лилиан Тюрамнинг ўғли - Маркус бор. Кичик Тюрам ҳозир 21 ёшда. Аниқроқ айтсак, у 1997 йилнинг 6 август куни туғилган. Жижи ўша вақт Маркуснинг отаси билан «Парма» сафида бирга ўйнарди.

Орадан 4 йил ўтиб, Буффон ва катта Тюрам бир вақтда «Ювентус»га ўтишган. 2008 йилга келиб, франциялик жаҳон чемпиони бутсаларини михга илди, Буффон эса ҳамон яшил майдонда, буюк кипер ҳамон ўз дарвозаси атрофида ёшларга хос эпчиллик билан тўп йўлига ташланишдан чарчамаяпти...

Хуллас, италиялик дарвозабон «Генгам»га қарши кечган баҳсда ҳам зиммасидаги ишни бинойидек бажарди. Учрашув тугагани ҳамоно Маркус отасининг қадрдони ёнига ошиқди - футболка алмаштириш учун.

Табиийки, олижаноб Жижи йигитча илтимосини ерда қолдирмади. Диққатни тортадиган томони, кўпни кўрган афсона мисоли юлдуз ўз формасини Маркусга совға қилиш баробарида унинг футболкасини қўлга олиб, фанатлар томон югурди. Жижи, сенга гап йўқ, ҳамон зўрсан! Эҳтимолки, дарвозабон кичик Тюрамдан каттасига салом ҳам йўллагандир.

Италиялик кипер келаси йилнинг 28 январь куни 41 ёшга тўлади. Йўқ, у ҳали нафақа ҳақида ўйламаяпти. Мисол учун, «Генгам» футболчиси томонидан йўлланган ажойиб зарбага космик «сэйв» билан жавоб бериб, ҳамон кўп нарсага қодирлигини амалда исботлади.

Эслатма, Жижи 17 май куни «А» серияси доирасида «Верона» билан ўйин унинг учун «Ювентус» сафидаги охиргиси бўлишини айтганди. 6 июль санасига келиб, фахрий кипер «ПСЖ» аъзосига айланди. Парижликлар у билан «1}1» шакли асосида шартнома тузишди. Келишувга кўра, Буффон Францияда йилига 8 млн. евро миқдорида маош олади (бунга бонус тўловлари қўшилмаган).

Дарвоқе, бетакрор Жижи «ПСЖ» таркибига қўшилган янги футболчиларнинг расмий таништирув маросимидаёқ клуб харажатидан бир қисмини оқлади — шунчаки, стулга ўтириб, қора кўзойнак тақди. Қарабсизки, Париж ёзининг энг «вирус»ли видеолавҳаси юзага келди...

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz