Қайднома

Қидирув

Халқаро мусобақа. Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Таиланд устидан ғалабага эришди

Халқаро мусобақа. Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Таиланд устидан ғалабага эришди

  06.09.2018 07:21
  0
  556
Халқаро мусобақа. Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Таиланд устидан ғалабага эришди

Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон U-14 терма жамоаси навбатдаги ўйинда майдонга тушди. Ухан шаҳрида ўтаётган мусобақани терма жамоамиз мағлубият билан бошлаган эди. Иккинчи ўйинда Таиландга қарши саф тортган футболчиларимиз ғалабага эришишди.

Муросасиз ўтган баҳсда терма жамоамиз сардори Мурод Хўжамбердиев Таиланд терма жамоаси дарвозасига 2 та тўп киритган бўлса, рақибларимиз 1 та тўп билан жавоб қайтаришди. Учрашувдаги умумий ҳисоб 2-0. Ҳамюртларимиз фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-14 терма жамоаси мусобақадаги сўнгги ўйинини 7 сентябрь куни Вьетнам U-14 терма жамоасига қарши ўтказади.

Халқаро мусобақа

Ўзбекистон – Таиланд 2-1

Голлар: М.Хўжамбердиев (дубль).


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz