Қайднома

Қидирув

Британия ташаббуси

Британия ташаббуси

  06.09.2018 16:35
  0
  600
Британия ташаббуси

Буюк Британия ва Ирландия ЖЧ-2030ни ўтказиш учун қўшма ариза бериши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди. Англия футбол ассоциацияси ушбу масалада Ирландия футбол ассоциациясига ҳали мурожаат билан чиқмади. Тахминларга кўра, воқеаларнинг бундай ривожи икки томон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Ирландиянинг аризага қўшилиши Шимолий Ирландия муаммосини ҳал қилади. Гап шундаки, Шимолий Ирландияда жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиш учун стадионлар йўқ. УЕФА президенти Александр Чефериннинг сўзларига кўра, қўшма «заявка» ғалаба қозониш имконини оширади. Бироқ бундай аризанинг ўзига хос муаммолари ҳам бор. Агар Буюк Британия ва Ирландия қўшма ариза берса, УЕФА ушбу давлат таркибига кирувчи бешта мамлакат - Англия, Шотландия, Уэльс, Шимолий Ирландия ва Ирландияга мундиал учун биттадан ўрин ажрата олмайди. Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатидан бошлаб иштирокчилар сони 48та бўлади. Янги форматдаги мундиалга АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилади...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz