Қайднома

Қидирув

Вали Султонов жамоаси кубок эгаси

Вали Султонов жамоаси кубок эгаси

  07.09.2018 08:00
  0
  651
Вали Султонов жамоаси кубок эгаси

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрами арафасида футбол бўйича 2018 йилги Хоразм вилояти кубогининг ҳал қилувчи ўйини ўтказилди.

            Мазкур учрашувда Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби(СЎЕАИБЎСМ)нинг мураббий ва тарбияланувчиларидан ташкил топган “Ёшлик”  ва Хива туманининг “Р.Мадаминов” жамоалари рўпара келди. Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб  аниқланмади, 1:1.   Қўшимча вақтда  эса “Хоразм”даги кўп йиллик фаолияти билан футбол ихлосмандларига яхши таниш бўлган тажрибали мураббий Вали Султоновнинг шогирдлари ҳисобни 2:1 кўринишга келтиришди. “Ёшлик”нинг икки тўпини Бобур Ўринов ва Акмал Жуманиёзовлар киритишди. Шундай қилиб, Урганч шаҳри жамоаси жорий йилги вилоят кубоги соҳибига айланди.

            -Бугун кайфиятимиз чоғ, - дейди жамоа бош мураббийи В. Султонов. –Ушбу ютуғимиз спорт мактабимиз жамоаси ва тарбияланувчилари учун халқимизнинг эъзозли байрамига муносиб туҳфа бўлганлигидан хурсандмиз. Ишончим комилки, бундан руҳланган жамоамиз янги марралар сари интилаверади.

 

                                                                                  Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz