Қайднома

Қидирув

«Атлетико» нега норози?

«Атлетико» нега норози?

  07.09.2018 11:29
  0
  526

Мадриднинг «Атлетико» клуби раҳбарияти ФИФАдан норози. Гап шундаки, жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн «Йил ўйинчиси» мукофоти даъвогарлари орасида якуний учликка киритилмаган. Айни пайт соврин учун Муҳаммад Салоҳ, Криштиану Роналду ва Лука Модрич даъвогарик қилишмоқда. «Гап йўқ», - деб ёзилган «Атлетико»нинг «Инстаграм»даги саҳифасида. Шу билан бирга Гризманнинг совринлар билан тушган сурати жойлаштирилган. «Атлетико» ўтган мавсум Европа Лигасида бош совринни қўлга киритди. Антуан эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шунингдек, Гризманн Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz