Қайднома

Қидирув

Ўсмирларимиз(U14) ва ёшларимиздан(U21) дараклар

Ўсмирларимиз(U14) ва ёшларимиздан(U21) дараклар

  07.09.2018 17:39
  0
  633
Ўсмирларимиз(U14) ва ёшларимиздан(U21) дараклар

Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Хитойнинг Ухан шаҳрида ташкил қилинаётган халқаро мусобақада иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. 
Биринчи турда Японияга 0-4 ҳисобида мағлуб бўлган футболчиларимиз иккинчи турда Таиланд устидан ишончли ғалабага эришган эдилар. Бугун гуруҳ баҳсларининг сўнгги турига старт берилди. Ушбу турда Азамат Абдураимов шогирдлари вьетнамлик рақибларига қарши тўп суришди.
Ўйиннинг асосий вақтида жамоалар дарвозаларга 2 тадан тўп киритишди. Ўзбекистон терма жамоасининг голларига Элбек Бўриев муаллифлик қилди. Асосий вақт дуранг билан тугагач пенальтилар сериясига навбат берилди. Лотореяда ўзбекистонлик футболчиларнинг қўллари баланд келди. Пенальтилар серияси 5-4 ҳисобида бизнинг фойдамизга ҳал бўлди.
Кейинги босқичга чиқувчи жамоаларнинг номи Япония-Таиланд учрашуви ниҳоясига етгач маълум бўлади.
***

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-21 терма жамоаси айни кунларда Хитойда давом этаётган Халқаро мусобақада иштирок этмоқда. Вакилларимиз Тожикистон терма жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этишган бўлса, Мьянма терма жамоаси дарвозасига жавобсиз иккита гол киритишди. Эртага Суннатилла Абдурасулов шогирдлари мусобақа мезбонлари Хитой терма жамоасига қарши баҳс ўтказишади. Футболчиларимиз эртанги баҳс олдидан бугун енгил машғулотларда иштирок этишди.  Ўзбекистон U-21 - Хитой U-21 учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:35да бошланади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz