Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашуви: Жанубий Корея Коста-Рикани ишончли ҳисобда мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Жанубий Корея Коста-Рикани ишончли ҳисобда мағлуб этди

  07.09.2018 20:16
  0
  510
Ўртоқлик учрашуви: Жанубий Корея Коста-Рикани ишончли ҳисобда мағлуб этди

ФИФА кунларидан фойдаланиб бир қатор терма жамоалар ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқдалар. Қитъадошларимиз Жанубий Корея терма жамоаси ўз майдонида Коста-Рика термаси билан баҳс юритди ва 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Ли Чэ Сон ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада кореяликларнинг тажрибали футболчиси Нам Тэ Ҳви якуний ҳисобни ўрнатди.

Ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди, бироқ “Осиё йўлбарслари” етакчиси Сон Ҳин Мин пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Корея кейинги ўртоқлик ўйинини 11 сентябр куни Чили термаси билан ўтказади. Коста-Рика эса ўша куни Японияга қарши саф тортади.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – КОСТА-РИКА 2:0 (1:0)

Голлар: Ли Жэ Сун (35), Нам Тэ Хви (78).

Жанубий Корея: Ким Шин Гю, Ким Ён Гвон, Хон Чол, Чан Хён Су, Ли Ён (Ким, 86), Чон У Ён, Нам Тэ Хви (Хванг, 80), Ли Жэ Сун (Мун Сон Мин, 68), Ки Сун Ён (Ким Мин Жэ, 46), Жи Дон Вон (Хван Ин Чо, 67), Сон Хюн Мин (Ли Шин У, 83).

Коста-Рика: Альварадо, Овьедо, Гамбоа, Дуарте, Кальво, Гусман (Асофейфа, 82), Крус, Агиляр (Леаль, 57), Марин (Мойя, 86), Жорж (Рамирес, 70), Колиндрес (Уоллес, 69).

Огоҳлантиришлар: Гамбоа (34), Гусман (35).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz