Қайднома

Қидирув

Тьерри Анри нима учун «Бордо» таклифини рад этганди

Тьерри Анри нима учун «Бордо» таклифини рад этганди

  08.09.2018 20:33
  0
  710
Тьерри Анри нима учун «Бордо» таклифини рад этганди

Хабарингиз бор, Тьерри Анри Густаво Пойет истеъфога чиқарилганидан сўнг «Бордо»ни бошқаришни истамаганди.

RMC Sportнинг хабар беришича, Анри молиявий сабаблар туфайли бордоликлар таклифини рад этган. Яқин орада клуб инвесторига айланадиган америкалик тадбиркор Жозеф Дагрос бу хабарни тасдиқлади.

ЖЧ-2018 пайтида Анри Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесга ёрдам берганди. Турнирдан сўнг у ўзи алоҳида ишламоқчилигини маълум қилганди.

Шундан сўнг «Бордо» ва Чемпионшипнинг қатор клубларидан таклифлар олди. Бироқ у Бельгия термасидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди ва Роберто Мартинеснинг биринчи ёрдамчисига айланди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz