Қайднома

Қидирув

Кейнга "Олтин бутса" топширилган ўйинда Англияни «Уэмбли»да яна ютқазди

Кейнга "Олтин бутса" топширилган ўйинда Англияни «Уэмбли»да яна ютқазди

  09.09.2018 08:04
  0
  567
Кейнга

8 сентябрь санасига белгиланган Миллатлар Лигаси учрашувлари якунига етди. Айтганча, Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн Испанияга қарши Миллатлар лигаси учрашувидан олдин ЖЧ-2018да энг яхши тўпурар(6та гол) бўлгани учун "Олтин тўп" бутса билан тақдирланди. Совринни мезбонлар устози Гарет Саутгейт топширди.  Афсуски, мазкур ўйинда инглизлар сўнгги 30 йилда илк бор кетма-кет 3та ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрди. Кеча оқшом инглизлар Миллатлар Лигаси турнири доирасида Испания терма жамоасини қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бу билан Англиянинг кетма-кет қабул қилиб олган мағлубиятлари сони 3тага етди. Инглизлар Испаниягача ЖЧ-2018 доирасида Хорватия ва Бельгия терма жамоаларига ҳам ютқазишган эди. Сўнгги бор Англия 30 йил аввал, Евро-1988 чемпионатида кетма-кет 3та ўйинда мағлубиятга учраганди. 

Фото: Twitter

Аввалига 11-дақиқада Маркус Рэшфорд ҳисобни очган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтгач Саул ҳисобни тенглаштирди. 32-дақиқада эса испанларга ғалаба келтирган гол Родриго томонидан Жордан Пикфорд қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйилди Шу тариқа Испания мусобақани ғалаба билан бошлади.

Швейцария терма жамоаси эса Исландияни қабул қилиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эстония—Греция баҳсида грекларнинг қўли баланд келди.

Миллатлар Лигаси

8 сентябрь, шанба

1-тур баҳслари

Англия – Испания 1:2

Голлар: 1:0 – 11 Рэшфорд, 1:1 – 13 Саул, 1:2 – 32 Родриго.

Шимолий Ирландия – Босния ва Герцеговина 1:2

Голлар: 0:1 – 36 Дулевич, 0:2 – 64 Сарич, 1:2 – 90 Григг.

Финляндия – Венгрия 1:0

Гол: 1:0 – 7 Пукки.

Швейцария – Исландия 6:0

Голлар: 1:0 – 13 Цубер, 2:0 – 23 Закария, 3:0 – 53 Шакири, 4:0 – 67 Сеферович, 5:0 – 71 Аети, 6:0 – 82 Мехмеди.

Беларусь – Сан-Марино 5:0

Голлар: 1:0 – 4 Стасевич, 2:0 – 26 Драгун, 3:0 – 67, пенальти Сарока, 4:0 – 87 Драгун, 5:0 – 90 Ковалев.

Люксембург – Молдова 4:0

Голлар: 1:0 – 34 Малже, 2:0 – 60 Тилл, 3:0 – 75 Синани, 4:0 – 83 Мартинс Перейра.

Эстония – Греция 0:1

Гол: 0:1 – 14 Фортунис.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz