Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U21 термаси Хитойдаги халқаро мусобақа ғолиби!​

Ўзбекистон U21 термаси Хитойдаги халқаро мусобақа ғолиби!​

  09.09.2018 08:55
  0
  658
Ўзбекистон U21 термаси Хитойдаги халқаро мусобақа ғолиби!​

Хитойда футбол бўйича халқаро мусобақада иштирок этган Жамшид Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон U21 терма жамоаси ғолибга айланди. Саидов шогирдлари, 8 сентябрь санасида мезбон Хитой термаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Шу тариқа умумий ҳисобда 7 очко тўплаган Ўзбекистон термаси мусобақа чемпиони бўлди. 2-ўрин Хитойга насиб қилган бўлса, 3 ва 4-ўринларни Тожикистон ва Мьянма терма жамоалари ўзаро бўлиб олишди.

Ўзбекистонлик футболчилар мусобақа доирасида Тожикистон U21 ҳамда Мьянма U21 терма жамоаларини мағлуб этганди. Шунингдек, Хитой дарвозасини ишғол этган Шерзод Насруллаевнинг голи турнирдаги энг чиройлиси деб топилди ва унга ташкилотчилар томонидан махсус соврин топширилди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонаси ўзбекистонлик футболчилар томонидан тозаланиб, мусобақа ташкилотчилари ва Хитой халқига «Ўзбекистон номидан рахмат» деб ёзилган миннатдорчилик хати қолдирилди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz