Қайднома

Қидирув

Эрон миллий термаси бугун чартер рейс билан келади, Азмун эса...

Эрон миллий термаси бугун чартер рейс билан келади, Азмун эса...

  09.09.2018 10:31
  0
  877

Хабарингиз бор, 11 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасини ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Шу куни "Миллий" стадионда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Рақибимиз Эрон бугун чартер рейс билан Тошкентга учиб келиши кутилмоқда ва катта эҳтимол билан жамоа "Интерконтинентал" меҳмонхонасига жойлашади. Эрон футбол сайтларидан бери терма жамоа 25 нафар футболчи билан Тошкентга отланаётганини ёзган. 

Дарвозабонлар - Алиризо Бейранванд, Амир Обидзода, Ҳоссейн Ҳоссейни. 

Ҳимоячилар - Рамин Резаиян, Рузбеҳ Чешми, Мажид Ҳоссейни, Муртазо Поуралиганжи, Пежман Мунтазари, Милад Моҳаммади, Садег Моҳаррами, Воуриа Гафури, Армин Соҳрабиан. 

Ярим ҳимоячилар - Сайид Эзатолаҳи, Омид Эбраҳими, Ашкан Дежага, Саман Годдос, Меҳди Тороби, Маъсуд Шожайи, Воҳид Амири, Али Карими, Эҳсан Ҳажи Сафи.

Ҳужумчилар - Алиризо Жаҳонбахш, Али Гулизода, Меҳди Тареми, Карим Ансарифад.

Кўриб турганингиздек, бу рўйхатда Сардор Азмун йўқ. Бунинг сабаби нима эканлигини билиш мақсадида эронлик ҳамкасбимиз билан боғланганда, улар Сардор Азмун энди Эрон терма жамоаси учун ўйнамаслигини таъкидладилар.
Эронлик мухлислар ЖЧ вақтида Азмун манзилига жуда қаттиқ ҳақоратли сўзлар айтишган, ҳатто унинг онасини ҳам ҳақорат қилганлар. Шу сабабга кўра, Сардор Азмун Эрон терма жамоасида ўйнашдан бош тортяпти. Мураббий Карлуш Кейруш Азмунни терма жамоага чақирган эди, аммо у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотларга келмади.
Кейруш уни терма лагерида йўқлиги сабаб кенгайтирилган таркибга киритмасликка мажбур бўлди. Сардор Эрон ишонган энг яхши ҳужумчилардан бири, аммо унинг бу қарори қанчалик тўғри, бу ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Азмуннинг терма лагерига келмагани уни жамоада бошқа ўйнамаслигидан дарак беради. Энди Эрон бундай айрилиқдан сўнг унинг ўрнини билдирмайдиган ҳужумчи топиши керак бўлади”, дейди эронлик журналист Муртазо.
Маълумот ўрнида, Сардор Азмун 2017 йилнинг 12 июнь куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиннинг 23-дақиқасида Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган эди. Ўша ўйинда мезбонлар Ўзбекистон устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.


 
23 ёшли футболчи айни вақтда Россиянинг “Рубин” клуби шарафини ҳимоя қилади.


Манба: Championat.asia, qalampir.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz