Қайднома

Қидирув

11 йилда илк бора

11 йилда илк бора

  09.09.2018 15:07
  0
  716
11 йилда илк бора

Англия терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида «Уэмбли» стадионида Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа инглизлар 2007 йилдан буён илк бора «Уэмбли»да расмий ўйинда мағлубиятга учрашди. Ўшанда Англия Евро-2008 саралаши доирасида Хорватияга 2:3 ҳисобида ютқазганди. Кейинчалик жамоа 24 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни қайд этди.
Шунингдек, Испания Англияни иккинчи бор «Уэмбли»да мағлуб этди. Илк бор «Қизил фурия» ушбу стадионда 1981 йили зафар қучганди. Умуман олганда, Испания «Уэмбли»да 5 марта мағлуб былган ва икки бор дуранг ўйнаган.
Яна бир қизиқ маълумот, 1981 йилги ғалабада Испания терма жамоаси сафида «Челси» ҳимоячиси Маркос Алонсонинг отаси майдонга тушганди. 8 сентябрь кунги баҳсда эса кичик Маркос Алонсо Испания термасидаги дебютини нишонлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz