Қайднома

Қидирув

Харри Кейн: «Ҳал қилувчи паллаларда ҳакамларга қатъият керак бўлади»

Харри Кейн: «Ҳал қилувчи паллаларда ҳакамларга қатъият керак бўлади»

  10.09.2018 08:54
  0
  417
Харри Кейн: «Ҳал қилувчи паллаларда ҳакамларга қатъият керак бўлади»

Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн Миллатлар лигаси доирасида кечган Испанияга қарши ўйин ҳакамликни танқид остига олди.

«Ҳал қилувчи паллаларда ҳакамларга қатъият керак бўлади, аммо у қўрқоқлик қилди. Бундай вазиятларда босим остида хато қарор чиқармайдиган ҳакам лозим.

Уэлбек жарима майдони ичида турганди. Де Хеа чиқиб келди, тўпни илди, аммо ерга тушар экан Дэннининг устига йиқилди. Бу ерда ҳеч қандай фол йўқ эди ва тўп дарвозабоннинг қўлидан чиқиб кетганди, – деди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, учрашув бош ҳаками Данни Маккели инглизлар ҳужумчиси Дэнни Уэлбек томонидан киритилган голни инобатга олмаган эди. Ўша вазиятда испанлар дарвозабони Давид Де Хеага нисбатан қўполлик ишлатилди деб ҳисобланди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz