Қайднома

Қидирув

Карлуш Кейруш: «Ўзбекистон Эктор Куперни олиб келиб жуда тўғри қарор қабул қилди»

Карлуш Кейруш: «Ўзбекистон Эктор Куперни олиб келиб жуда тўғри қарор қабул қилди»

  10.09.2018 15:41
  0
  681
Карлуш Кейруш: «Ўзбекистон Эктор Куперни олиб келиб жуда тўғри қарор қабул қилди»

Ўзбекистон - Эрон миллий терма жамоалари ўртоқлик учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ва футболчи Масъуд Шожаилар иштирок этишди. Матбуот анжумани Тошкентдаги "International" меҳмонхонасида ташкиллаштирилмоқди.

Карлуш Кейруш: Биз эртанги Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйинни ташкил этгани учун ЎФАга миннатдорчилик билдираман.

ЎФА билан ажойиб ва дўстона муносабатларга эгамиз. ЎФА ҳамиша ўртоқлик учрашуви ташкил қилишни сўраганимизда йўқ демайди. Бундай ижобий ва самимий муносабат учун ташаккур. Яхши шаклланган тажрибали футболчилардан ташкил топган кучли жамоага қарши тўп сурамиз.

Бу баҳс биз учун расмий мусобақалар учун катта тажриба бўлади деб ўйлайман. Эктор Купер қўл остида ажойиб футболчилар жамлангани шубҳасиз.

Осиё кубогига тайёргарликни бошлаганмиз. Бу баҳсда тажрибали футболчилар билан бирга, Эрон терма жамоасининг эртаси бўлган ёшларга ҳам имконият берамиз.

Масъуд Шожаи: Ўзбекистонда бўлиб турганимиз учун ЎФАга миннатдорчилик билдираман. Эртага иккита ажойиб жамоа шиддатли ўйин кўрсатишига ишонаман ва бу буҳс мухлисларда яхши таассурот қолдиради деб ўйлайман.

Карлуш Кейруш: Сардор Азмун жаҳон чемпионатидан сўнг баъзи сабабларга кўра терма жамоани бутунлай эмас, балки бир фурсатга тарк этди.

У мендан маслаҳат сўраганида, уни шахсий сабаблари бўлгани учун вақтинча терма жамоага чақирмасликка рози бўлдим. Маълум вақтдан сўнг у муаммоларини ҳал этиб бўлгач яна жамоамиз сафига қайтади.

Таъкидлаб ўтишни истардимки, ЖЧдаги иштирок Осиё кубогида ёрдам бермайди. Бунинг учун биз тинимсиз меҳнат қилишимиз, футболчиларнинг иштиёқини оширишимиз шарт ва шундагина бизга чемпионлик насиб қилиши мумкин.

Осиё кубогига Жанубий Корея, Япония, Ўзбекистон терма жамоалари ҳам чемпионлик учун ташриф буюришади ва улар билан ўйинлар осон бўлмаслиги аниқ. Биз кўпроқ ишласаккина мақсадга етамиз.

Шахсий ҳаётимдаги воқеаларни кўпҳам лозим топмайман. Лекин бир фикрни ошкор қилишим мумкинки, Ўзбекистон Эктор Куперни олиб келиб жуда ҳам тўғри қарор қабул қилди. Эрондан бошқа жамоалар билан ўйинда ўзбекистонликларга омад тилайман.

Масъуд Шожаи: Эрон терма жамоаси сўнгги йилларда Осиёда етакчига айланди. Биз доим буни тасодиф эмаслигини исботлаш учун майдонга тушамиз. Бу расмий мусобақа бўлса ҳам, ўртоқлик ўйини бўлса ҳам шижоатни пасайтиришга хаққимиз йўқ.

Карлуш Кейруш: Эрон футбол федерацияст билан янги шартнома тузганимиз йўқ. Биз федерация билан ҳақиқий эркаклар каби келишувга эришганмиз. Буни қоғоздагина расмийлаштириш қолган.

Эрон терма жамоасида 7 йил ишлашимга сабаб бу футболчилар билан ўзаро ишончдир. Эрон билан ҳар хил натижаларга эришдик. Ижобий ва салбий.  Мен футболчиларга қанчалий ишонсам улар ҳам менга шундай ишонч билан жавоб қайтаришади.

Эрон терма жамоаси футболчилари машғулот вақтида ҳам ўйин пайтида ҳам майдонга бир хил кучли иштиёқ ва шижоат билан чиқишади.

Масъуд Шожаи: Карлуш Кейруш терма жамоамизга келгач жамоамизнинг ўйини кучайди ва дунёда мавқеи ошди. Шу сабаб ҳам 7 йилдан бери жамоамизда ишлаб келмоқда. Бунинг учун биз ундан жуда ҳам миннатдормиз. Биз уни бошқа терма жамоага қўйиб юбормаймиз. (кулади)


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz