Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

  10.09.2018 18:24
  0
  715
Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президентининг маслаҳатчиси Санъат Шарипов ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

«РФИ ходимларига Ўзбекистон ҳамда Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинини ўтказиш таклифи билан чиқдик. Бунга жавобан эса, рус ҳамкасбларимиз терма жамоа мураббийи Станислав Черчесов билан бўлиб ўтадиган суҳбатдан сўнг батафсил тўхталишга ваъда беришди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ЎФА вакиллари Россия давлатида хизмат сафарида бўлиб қайтишди. Сафар давомида улар Россия футбол Иттифоқи, Россия Профессионал футбол лигаси, Москванинг «Локомотив» клуби вакиллари билан учрашишди.

Демак, ушбу таклифга жавобан россиялик мутасаддилар терма жамоа мураббийи Станислав Черчесов билан бўлиб ўтадиган суҳбатдан кейин батафсил тўхталишга ваъда беришган.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz