Қайднома

Қидирув

Тимо Вернер: «Сане Германиянинг Мбаппеси»

Тимо Вернер: «Сане Германиянинг Мбаппеси»

  10.09.2018 20:41
  0
  523
Тимо Вернер: «Сане Германиянинг Мбаппеси»

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Тимо Вернер «Манчестер Сити» ҳужумчиси Лерой Сане ва «ПСЖ» тўпурари Килиан Мбаппе ҳақида гапириб ўтди.

«Санени анчадан буён танийман. Биз биргаликда терма жамоада (U-19) ўйнаганмиз. У барча ўйинларда борини бериб ўйнаб келади.

Сане ўзининг тезлиги ва тиришчанлиги эвазига Мбаппе Франциядаги каби Германия терма жамоасининг хавфли қуролига айланиши мумкин. Килианнинг ўйини барчани лол қолдирмоқда, у мендан 2-3 ёш кичик.

Роналду ва Месси кетганидан кейин бўшлиқларнинг бирини тўлдирадиган футболчи Мбаппе бўлади. Килианда бунинг учун ҳамма нарса бор.

Унинг тезлиги, тўп назорати ажойиб. Ўйин услубига қараб фақатгина ҳавас қилиш керак», - дейди Вернер Bild нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz