Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U17. Биринчи назорат ўйинида жанговор дуранг

Ўзбекистон U17. Биринчи назорат ўйинида жанговор дуранг

  11.09.2018 09:34
  0
  561
Ўзбекистон U17. Биринчи назорат ўйинида жанговор дуранг

Тошкентда йиғин бошлаган Ўзбекистон U17 терма жамоаси режа асосида бугун — 10 сентябрь куни Про-Лига “Б” зонасида пешқадам бўлиб турган “Нурафшон” клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди.  Йиғинда 25 футболчи иштирок этаётган бўлса, Отабек Ғуломхўжаев шуларнинг 20 нафарини амалда синов олди. Яна беш футболчи эртага бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” ёшларига қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.  Ўртоқлик ўйинида 3:3 ҳисоби қайд этилди. 17 ёшли футболчилар 0:2 ҳисобида ортда бораётган бир вақтда вазиятдан чиқиб кетишни уддалай олди. Бироқ ғалабани ушлаб қолиш уларга насиб қилмади. Қайд этиш керак, “Нурафшон” клубига қарши бўлиб ўтган аввалги йиғинлар доирасидаги ўйинларнинг бирида ёшлар 1:0 ҳисобида устун келган бўлса, яна бирида ҳисоб очилмаганди — 0:0.    Мазкур учрашувда Тошкент вилояти клубидан бир футболчи қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилди. Учрашув ўртоқлик мақомида бўлгани учун “Нурафшон” бош мураббийи қизил карточка олган футболчининг ўрнини янгиси билан тўлдирди.    Синов-назорат ўйини 10 сентябрь, душанба   ЎЗБЕКИСТОН U17 — “НУРАФШОН” 3:3   Голлар: Мурод Тўйчибоев, 6 (0:1). Руслан Беклич, 29 (0:2). Иброҳим Ибрагимов, 42 (1:2). Иброҳим Ибрагимов, 49 (2:2). Хушнуд Бозоров, 65 (3:2). Мурод Тўйчибоев, 81 (3:3).   Ўзбекистон U17: Асад Полвонов (Мўмин Қодиров, 46) — Аслиддин Тоштемиров, Элдор Бегимов (Саидазамат Мирсаидов, 60), Суннат Ҳамиджонов (Хуршид Убайдуллаев, 67), Аваз Мамажонов (Содиқ Ортиқов, 46) — Мироншоҳ Сатторов (Хушнуд Бозоров, 55), Жўрабек Эргашев (Абдулазиз Абдусаломов, 32), Жавоҳир Юсупов (Абубакр Турдиалиев, 27), Иброҳим Ибрагимов — Рустам Азимов (Алишер Одилов, 46), Руслан Рўзиев (Абдуллоҳ Ғайбуллаев, 67).    “Нурафшон”: Абдураҳим Муҳамедов (Равшан Ягудин, 85) — Нурсос Қамбаров (Абдуғани Камолов, 41), Аббос Исроилов  (Орифхўжа Абдухолиқов, 50), Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Достон Баҳромов, Рихсихўжа Аҳмадхўжаев, Азамат Розиқов (Азамат Айдаров, 70), Руслан Беклич (Асқар Жадигеров, 46), Дилшод Файзиев, Ориф Ҳакимжонов, Мурод Тўйчибоев.    Огоҳлантириш: Абубакр Турдиалиев (58) — Аббос Исроилов (86). Четлатиш: Нурсос Қамбаров, 41 (Н).


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz