Қайднома

Қидирув

Жейми Каррагер: «Эвертон» Рэшфорд учун ажойиб жой»

Жейми Каррагер: «Эвертон» Рэшфорд учун ажойиб жой»

  13.09.2018 07:21
  0
  460
Жейми Каррагер: «Эвертон» Рэшфорд учун ажойиб жой»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордга бошқа клуб сафига ўтишни маслаҳат берди.

«Лукаку Рэшфорддан яхшироқ кўринмоқда ва мен унинг даражасига яқин келишини ҳам кўрмаяпман. Лукакунинг «Челси»дан «Эвертон»га кетгани эсингиздами? Бу воқеа унга топ-ҳужумчи бўлишида ва натижада «МЮ» сафига келишига сабаб бўлди.

«Эвертон» - ўсиш учун жуда ҳам яхши жой. Клуб топ-6 дан кейинги ўринни эгаллайди, у Рэшфорд учун ажойиб жой бўлиши мумкин.

Рэшфорднинг «Юнайтед»ни тарк этиши керакми? Ўйлайманки, ҳа. Лукакуни таркибдан чиқариши ва «МЮ»нинг марказий ҳужумчиси бўлишига нимадир етишмайди.

Маркус ҳар ҳафта ўйнаши лозим. У ҳозирча топ-классдаги ҳужумчи эмас, лекин 23-24 ёшида Лукаку каби бунга эришиши мумкин», - дейди Каррагер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz