Қайднома

Қидирув

PEPSI Суперлига: «Қўқон-1912» ҳамда«Насаф» баҳсида кучлар тенг келди

PEPSI Суперлига: «Қўқон-1912» ҳамда«Насаф» баҳсида кучлар тенг келди

  13.09.2018 19:53
  0
  443
PEPSI Суперлига: «Қўқон-1912» ҳамда«Насаф» баҳсида кучлар тенг келди

Ниҳоят, миллий чемпионатимизда юзага келган кичик танаффус поёнига етиб, иккинчи босқич ўйинларига старт берилди.

Жамоамиз 23-турни ўз майдонида «Насаф» жамоасига қарши ўтказди. Ушбу учрашувни футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 7-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни очиш учун яхши имконият вужудга келди. Жарима зарбасидан кейин меҳмонларни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди. 13-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Комиловнинг жаримадан тепган тўпи ҳимоячиларга тегиб қайтди. Маликжоновнинг такрорий зарбасини Қувватов қайтарди. 17-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Бобур Давлатов аниқ амалга ошира олмади. Ўткир Юсупов унинг зарбасини қайтарди. Шундан кейин вакилларимизда бир қатор вазиятлар вужудга келди. Бироқ улардан самарали фойдалана олмадик. Ўз навбатида рақибларимиз ҳам тезкор қарши ҳужумларни ташкил этишди. Лекин танаффусга қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи таймни жамоалар фаол тарзда бошлашди. 52-дақиқада ҳисобни очишга жуда яқин келгандик. Суҳроб Бердиевнинг яқин масофадан берган зарбаси Қувватовга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

61-дақиқада Бердиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучли ва аниқ чиқди. Қувватов ҳам яхши ўйнади. 63-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпидан кейин ҳисобни очишди. Жавоҳир Сидиқовнинг заргарона берган зарбаси меҳмонлар дарвозасини ишғол этилишига олиб келди. 70-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Қаршиликларнинг комбинациясини Бобур Абдухолиқов гол билан якунлади. 75-дақиқада футболчиларимизда яна бир имконият вужудга келганди. Рўзиев - Сидиқов - Рўзиев комбинацияси жудаям чиройли чиқди. Рўзиевнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. 81-дақиқада Жасур Ҳакимовда яхши имконият бўлганди. Ҳужумчимиз имкониятдан фойдалана олмади.

Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, рақиб дарвозасига бошқа йўл топа олишмади. Шу тариқа, иккинчи босқични дуранг билан бошладик.

Ушбу жамоаларнинг биринчи босқичда Қўқонда бўлиб ўтган учрашувида ҳам дуранг натижа қайд этилганди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 23-ТУР

«ҚЎҚОН-1912» –  «НАСАФ» – 1:1 (0:0)

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Даврон Акмалов.

Голлар: Жавоҳир Сидиқов – 63. – Бобур Абдухолиқов – 70.

«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов -84), 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов (4. Баҳодир Акрамов, - 87), 79. Иқбол Маликжонов (9. Носир Отақўзиев – 84).

Захира: 71. Сарвар Каримов, 11. Фирдавс Асадов, 38. Достон Мелиқўзиев, 41. Савелий Абрамов, 78. Бехруз Садиллоев, 97. Муслим Қурбонов.

«Насаф»: 35. Санжар Қувватов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Одил Ҳамробеков, 9. Амир Сафаров (38. Акмал Мозговой – 89), 10. Бобур Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 18. Бобур Давлатов (27. Ислом Рашидхонов – 82), 31. Сайдулло Раҳматов (15. Дилшод Саитов -72), 92. Умар Эшмуродов.

Захира: 1. Умид Эргашев, 65. Машҳур Муҳаммаджонов, 2. Сардор Садуллаев, 28. Хуршид Мухторов, 52. Шерзод Темиров.

Назоратчи: Радик Серазиддинов.

Комиссар: Бахтиёр Намозов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz