Қайднома

Қидирув

Тиаго Безерра: «Наманганда ғалаба қозониш осон эмас, аммо мақсадимиз шу»

Тиаго Безерра: «Наманганда ғалаба қозониш осон эмас, аммо мақсадимиз шу»

  14.09.2018 15:17
  0
  160
Тиаго Безерра: «Наманганда ғалаба қозониш осон эмас, аммо мақсадимиз шу»

«Пахтакор»нинг бразилиялик легионери бугунги учрашув арафасида фикрларини билдирди.

- «Навбаҳор»га қарши ўйин қийин кечишини биламиз, аммо машғулотларда шунга яраша тайёргарлик кўришга интилдик. Сафарда бу жамоа билан беллашув осон кечмайди, аммо биз бутун эътиборимизни шу ўйинга қаратганмиз. Шаҳар, стадион, мухлислар ва рақибга ҳурматни сақлаган ҳолда биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Учрашувнинг аҳамияти жуда муҳим эканини яхши англаб турибмиз. Жамоадаги йигитлар билан диққатимиз жамлаганмиз. Бир қатор футболчилар терма жамоа йиғинларидан қайтишди.

Улар учун клубда ижобий натижалар қайд этиш янада олдинга қараб боришни билдиради. Ўзларини кўпроқ кўрсатишга интилишади.

Ушбу босқични ғалаба билан бошлаш катта аҳамиятга эга. Чемпионлик сари йўлда ва бундай беллашувларда футболчиларни ортиқча руҳлантириш шарт эмас. Барча буни ўзида етарлича ҳис қилади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz