Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига. «Навбаҳор» - «Пахтакор»: супер баҳс дуранг билан якунланди

Pepsi Суперлига. «Навбаҳор» - «Пахтакор»: супер баҳс дуранг билан якунланди

  14.09.2018 22:06
  0
  542
Pepsi Суперлига. «Навбаҳор» - «Пахтакор»: супер баҳс дуранг билан якунланди

Pepsi Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Пахтакор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Наманганда бўлиб ўтган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

Ўйин икки томоннинг фаоллигида бошланди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Аюбхон Нўъмонов мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Драган Черан бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, мувозанатни тиклади.

70-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Игорь Голбан ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади. Натижада белгиланган пенальтини Исмоил Гонсалвеш аниқ бажариб жамоасининг иккинчи голини урди.

76-дақиқада мезбонлар сатндарт вазиятдан унумли фойдаландилар: Азизбек Турғунбоев жарима майдонига узатибберилган тўпни боши билан дарвоўага аниқ йўналтирди. Орадан кўп ўтмай Фаррух Сайфиев яқин масофадан мезбонлар дарвозани ишғол қилиб, жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Барчаси «Пахтакор»нинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда, Голбан бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасига ғалабага тенг дурангни тақдим этди.

СУПЕРЛИГА. 23-ТУР

«НАВБАҲОР» – «ПАХТАКОР» - 3:3 (1:0)

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазиддинов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов.

Голлар: 1:0 – 40 Нўъмонов, 1:1 – 48 Черан, 1:2 – 72, пенальти Гонсалвеш, 2:2 – 76 Турғунбоев, 2:3 – 80 Сайфиев, 3:3 – 89 Голбан.

Навбаҳор: 1.Ботирали Эргашев, 5.Игорь Голбан, 7.Шерзод Каримов, 10.Азизбек Турғунбоев, 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Дилшод Жабборов (14.Илҳом Бойдедаев, 83), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 30.Дарко Никач (15.Азамат Алланиёзов, 90+2), 44.Дарко Станоевич

Пахтакор: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Шерзод Аъзамов, 7.Азим АҲмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов (22.Жасур Яхшибоев, 88), 11.Исмоил Гонсалвеш (21.Камолиддин Тожиев, 85), 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Тиаго Безерра

Огоҳлантиришлар: Кримец (29), Ҳошимов (29).

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz