Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» президенти: «Ҳақиқатни одамларнинг юзига айтишни афзал кўраман»

«ПСЖ» президенти: «Ҳақиқатни одамларнинг юзига айтишни афзал кўраман»

  15.09.2018 14:14
  0
  705
«ПСЖ» президенти: «Ҳақиқатни одамларнинг юзига айтишни афзал кўраман»

Франциянинг «ПСЖ» клуби президенти Носир ал-Хелайфи Париж клубининг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги учун УЕФА томонидан жазоланиши мумкинлиги ҳақидаги гапларга изоҳ бериб ўтди.

Август ойининг охирида матбуотда «ПСЖ» клуби трансфер таъқиқидан қутулиб қолиши учун – Неймар ёки Килиан Мбаппедан бирини сотиши керак деган гаплар тарқалди.

«Испанияда жуда ҳам кўплаб миш-мишлар тарқалади ва биз уларнинг айнан қаеридан келаётганини биламиз. Уларнинг нима деяётгани бизни қизиқтирмайди.

Биз хотиржаммиз ва ўзимизга ишонамиз, чунки ҳаммасини тўғри бажариб қоидага роия қилганмиз. Рекорд миқдорда футболчилар сотдик, ўз ишимизга диққатни қаратиб бизга ҳеч ким ҳалақит қилмаслигига умид қилишда давом этамиз.

Мен ёлғончи одамларни ёмон кўраман – булар дўст сифатида кўриниб, кейин ортингдан пичоқ уради. Ҳақиқатни одамларнинг юзига айтишни афзал кўраман.

Менга бошқа клублар ортимиздан гапираётгани ёқмаяпти», - дейди ал-Хелайфи Marca нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz