Қайднома

Қидирув

"Металлург"да пуллари қолиб кетган футболчилар ПФЛга даъво аризаси бериши мумкин

"Металлург"да пуллари қолиб кетган футболчилар ПФЛга даъво аризаси бериши мумкин

  15.09.2018 13:45
  0
  453

Кеча — 14 сентябрь куни Профессионал футбол лигаси комиссияси Бекободнинг "Металлург" клуби қароргоҳида бўлди. Ҳозирга қадар "Металлург" футбол клубининг футболчилар ёки мураббийлар олдидаги қарздорлиги масаласида ПФЛга шикоят аризаси келиб тушмаган. Ҳисоб-китоб юритиш борасида мазкур жамоанинг ишлари жойида.

Шунга қарамай, 2016 йилнинг сентябрь ойидан то ҳозирги вақтга қадар "Металлург" жамоасида фаолият кўрсатган футболчилар, ишчи-ҳодимлар ёки мураббийлар молиявий муаммолар ва камчиликлар юзасидан Профессионал футбол лигасига мурожаат билан чиқишлари мумкин. Ташкилот "Металлург" клубида қарздорлик мавжуд эканлигини аниқласа, клубда қолиб кетган пуллар ундириб берилади. Ушбу масала ПФЛ орқали ҳал бўлмаса, ишни Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги апелляция гуруҳи ўрганиб чиқади.

Маълумот учун, бирор футбол клубида маблағлари қолиб кетган футболчилар, мураббийлар, ишчи-ҳодимлар, хизмат кўрсатиш муассасалари икки йил муддат ичида даъво аризаси билан мурожаат қилишлари керак бўлади. Бу муддатдан ташқарида бўлган ишлар ПФЛ томонидан кўриб чиқилмайди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz