Қайднома

Қидирув

Маурицио Сарри: «Терри – барчамизга ўрнак»

Маурицио Сарри: «Терри – барчамизга ўрнак»

  16.09.2018 07:44
  0
  489
Маурицио Сарри: «Терри – барчамизга ўрнак»

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоанинг собиқ ҳимоячиси Жон Террининг қайтиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Терри ҳозирда эркин агент мақомида қолмоқда.

«Бизнинг сўнгги суҳбатимизда у яна бир мавсум футбол ўйнаш истаги борлигини айтган эди. Лекин ҳозир ишлар қайдай кечишини билмайман. Бу бир ҳафталар илгари бўлган гап эди. Албатта «Челси» унинг уйи.

Агарда у қайтса, ўйлайманки мураббийлар жамоасига қўшилади. Олдин ҳам айтганимдек, таркибда жойни кўпроқ ёшларга бермоқчиман. Яхшиямки, бизда кучли ёшлар йиғилишган.

Терри – барчамиз ва мен учун ҳам ўрнак деса бўлади. Бу ер унинг уйи, шундай экан унинг қайтиши биз учун муҳим воқеа бўлар эди. Агарда у яна ўйнашни истаса бу ҳам тўғри қарор. У бизга кўмак беришни билдирса мен хурсанд бўлар эдим», - дейди Сарри Sky Sports нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz