Қайднома

Қидирув

Рахим Стерлинг маоши оширилишини хоҳламоқда

Рахим Стерлинг маоши оширилишини хоҳламоқда

  15.09.2018 17:59
  0
  483
Рахим Стерлинг маоши оширилишини хоҳламоқда

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг жамоаси билан янги шартнома имзолаши мумкин. The Times нашрининг тарқатган хабарига кўра, ўйинчи ва клуб яқин кунларда музокараларга киришади.

Нашрнинг ёзишича, Стерлинг «Сити»дан ҳафталик маошини 175 000 дан 275 000 гача оширилишини сўрамоқда ва у бу билан премьер-лиганинг юқори маош олувчи футболчилар қаторига киради.

«Манчестер Сити»да бугунга келиб энг кўп маошни Кевин де Брюйне олади. Унинг ҳафтасига ошадиган маблағи 250 000 фунтни ташкил қилади. Лекин бонус, фойда ва бир неча ҳуқуқлар билан бу маблағ 342 000 гача кўтарилади.

Англия чемпионатининг энг кўп маош олувчи футболчиси Алексис Санчес (350 000 фунт ҳафтасига), ундан кейин Харри Кейн (300 000 фунт), Месут Ўзил (300 000 фунт) ва Поль Погба (290 000 фунт).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz