Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» сафарда «Реал Сосьедад» устидан иродали ғалабага эришди

Ла Лига: «Барселона» сафарда «Реал Сосьедад» устидан иродали ғалабага эришди

  15.09.2018 21:33
  0
  567
Ла Лига: «Барселона» сафарда «Реал Сосьедад» устидан иродали ғалабага эришди

Испания примероси 4-тури доирасидаги баҳслар давом этмоқда.

Жумладан, бироз аввал «Реал Сосьедад» ҳамда «Барселона» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди ва унда меҳмонлар 1:2 ҳисобила иродали ғалабага эришди.

Ўйин кутилгандек меҳмонларнинг бироз устунлиги остида, аммо ўртача темпда бошланди. Мезбонлар эса иккинчи рақам остида ҳаракат қилиб, омадини қарши ҳужумлардан излади.

Манашу услуб меҳмонларга наф келтирди ҳам. Аниқроғи, 12-дақиқа Ариц Элустондо мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва бу гол «Реал Сосьдад» футболчиларининг ўзига нисбатан ишончини орттириб юборди.

Меҳмонлар эса иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмигача ҳужумларда деярли ҳеч нарса қила олмади. Бироқ 63-дақиқада Суарес мувозанатни тиклади ва шундан сўнг «Барселона» бироз ўзига ўхшади.

Бунинг натижаси ўлароқ, биринчи голларидан уч дақиқа ўтар-ўтмас Дембеле иккинчи голни ҳам рақиб дарвозасига жойлади.

Шу тариқа каталонияликлар «Реал Сосьедад» майдонида қийин, иродали ғалабани қўлга киритишди.

ИСПАНИЯ ПРИМЕРОСИ. 4-ТУР

РЕАЛ СОСЬЕДАД – БАРСЕЛОНА - 1:2 (1:0)

15 сентябрь, «Аноэта»

Голлар: 1:0 – 12 Элустондо, 1:1 – 63 Суарес, 1:2 – 66 Дембеле.

Реал Сосьедад: Рульи, Элустондо, Тео, Сальдуа, Морено, Пардо (Сангальи, 82), Ильярраменди (Мерино, 82), Хуанми, Сурутуса (Баутиста, 73), Ойарсабаль, Субельдия.

Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто, Рафинья (Бускетс, 57), Ракитич, Дембеле (Видаль, 77), Нелсон Семеду (Коутиньо, 46), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Ильярраменди (43), Умтити (87).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz