Қайднома

Қидирув

АПЛ: «МЮ» сафарда «Уотфорд»га илк мағлубиятни тортиқ этди

АПЛ: «МЮ» сафарда «Уотфорд»га илк мағлубиятни тортиқ этди

  15.09.2018 23:53
  0
  455
АПЛ: «МЮ» сафарда «Уотфорд»га илк мағлубиятни тортиқ этди

Англия премьер лигаси 5-тури доирасидаги «Уотфорд» ҳамда «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Жуда ҳам шиддаткор тарзда кечган баҳсда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба эришишди ва «Уотфорд»нинг ғалабали сериясига чек қўйди.

Биринчи бўлимнинг 35 ва 38-дақиқаларида Лукаку ва Смоллинг биттадан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқишди. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар жуда тажовузкор ўйин кўрсатиб, рақиб жарима майдони ичида кўплаб вазиятлар яратишди, аммо баъзи вазиятларда омад юз ўгирса, айрим ҳолатлар де Хеанинг суперсейвлари билан якунланди.

Фақатгина 65-дақиқада Грэй томонидан киритилган ягона гол билан битта жавоб қайтара олган мезбонлар яхши ўйин кўрсатиб, мағлубиятни қабул қилиб олишди.

АПЛ. 5-ТУР

УОТФОРД – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД - 1:2 (0:2)

15 сентябрь, «Викарэж Роуд»

Голлар: 0:1 – 35 Лукаку, 0:2 – 38 Смоллинг, 1:2 – 65 Грэй.

Уотфорд: Фостер, Кэткарт (Саксесс, 88), Холебас (Мазина, 84), Янмат (Фемения, 72), Кабаселе, Хьюз, Дукуре, Капу, Перейра, Дини, Грэй.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Смоллинг, Янг, Валенсия (Байи, 90), Линделеф, Матич, Феллайни, Лингард (Марсьяль, 71), Погба, Санчес (Мактомини, 84), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Капу (34), Холебас (36), Матич (70), Валенсия (81).

Четлатиш: Матич (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz