Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Реал» Билбаода очко йўқотди

Ла Лига: «Реал» Билбаода очко йўқотди

  16.09.2018 01:58
  0
  732
Ла Лига: «Реал» Билбаода очко йўқотди

Испания премироси 4-тури доирасидаги «Атлетик» ҳамда «Реал» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Жуда қизиқарли ва шиддакор тарзда кечган баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашди.

Деярли тенгма-тенг курашлар остида кечган биринчи таймда мезбонлар ҳисобни очишди. Билбаоликларнинг голига 32-дақиқада Икер Муниаин муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда бир қатор ўзгартиришларни амалга ошириб, ўйинни кучайтирган мадридликлар 63-дақиқада захирадан майдонга тушган Исконинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди.

Аммо кўплаб вазиятлар яратилган бўлишига қарамай, ғалаба тўпини киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади.

ЛА ЛИГА. 4-ТУР

АТЛЕТИК – РЕАЛ МАДРИД - 1:1 (1:0)

15 сентябрь, «Сан Мамес»

Голлар: 1:0 – 32 Муниаин, 1:1 – 63 Иско.

Атлетик: Мендибиль, Йерай Альварес, Берчиче, Де Маркос, Мартинес, Беньят (Микель Рико, 81), Дани Гарсия, Сусаета, Рауль Гарсия, Муниаин (Капа, 54), Иньяки Уильямс (Сан Хосе, 76).

Реал Мадрид: Куртуа, Рамос, Марсело, Карвахаль, Варан, Модрич (Иско, 61), Кроос, Асенсио, Себальос (Каземиро, 46), Бэйл (Васкес, 75), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Йерай Альварес (45), Дани Гарсия (60), Капа (68), Берчиче (72), Беньят (78), Карвахаль (85), Васкес (87), Мендибиль (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz