Қайднома

Қидирув

Златан Ибраҳимовичдан яна бир "супергол" (ВИДЕО)

Златан Ибраҳимовичдан яна бир "супергол" (ВИДЕО)

  16.09.2018 09:20
  0
  597
Златан Ибраҳимовичдан яна бир

«Лос-Анжелес Гэлакси» MLS чемпионати доирасида «Торонто»га ютқазди. Торонтодаги «BMO Филд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

«Гэлакси»нинг голларидан бирига Златан Ибраҳимович муаллифлик қилди. Биринчи бўлим охирида ушбу 36 ёшли швециялик форвард Хонатан дос Сантоснинг зарбасини ақл бовар қилмас услубда дарвоза тўрига жойлади. Бу гол ушбу форвард учун фаолиятидаги 500-гол бўлди. Айни вақтда футболчилик фаолиятини давом эттираётганлар орасида фақат икки футболчи шундай натижага эришганди. Шу вақтгача 500 голлик нуқтани фақат Криштиану Роналду ва Лионель Месси забт этишганди.

Ибраҳимович MLS чемпионатининг жорий мавсумида 22 учрашувда майдонга тушиб, 17 гол урди.

Ибраҳимович «Лос-Анжелес Гэлакси»га шу йил мартида «Манчестер Юнайтед»дан келганди. У турли йилларда ўз голларини «Мальмё» (18), «Аякс» (48), «Ювентус» (26), «Интер» (66), «Барселона» (22), «Милан» (56), «Пари Сен-Жермен» (156) ва «МЮ» (29) клубларида урган. У 2001 йилдан 2016 йилгача Швеция терма жамоаси либосида халқаро майдонларда ҳаракат қилган ва 62 голга муаллифлик қилган.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz