Қайднома

Қидирув

Саутгейт шошилмаяпти, Манчини эса…

Саутгейт шошилмаяпти, Манчини эса…

  16.09.2018 10:46
  0
  426
Саутгейт шошилмаяпти, Манчини эса…

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт янги шартнома бўйича музокара олиб боришга шошилмаётгани ҳақида гапирди. «Ҳозир шартномам бор. Айни вақтда ўзимнинг ишимга юз фоиз эътибор қаратяпман. Терма жамоа билан келишувим 2020 йилгача мўлжалланган. Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди. Бу ерда ишлаш менга ёқмоқда. Шундай тарзда давом этаманми, йўқми буни муҳокама қилиш керак», - деди Саутгейт.

Айтганча, Италия терма жамоаси Португалияга қарши ўйинда мағлубиятга учради. Роберто Манчини қўл остидаги Италия кетма-кет 4та расмий ўйинда ғалаба қозонолмаяпти. Бундай ҳодиса 35 йил ичида илк бор рўй берди. Охирги 9та баҳсда Италия фақат биргина ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди. Қолган ўйинларда «скуадра адзурра» 4та мағлубият ва 4та дуранг қайд этди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Манчини Марио Балотеллининг жисмоний ҳолати ёмон эканлиги учун унинг хизматидан воз кечди. Бу ҳақда SuperSport Blitz хабар тарқатди. Балотелли ҳаттоки, Португалияга қарши учрашув қайдномасига ҳам киритилмади. Италиялик футболчи Польша билан ўйиндан сўнг танқид остида қолиб кетганди. Буни «cкуадра адзурра» устози Манчини ҳам тасдиқлаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz