Қайднома

Қидирув

Баҳром Ҳайдаров: “Нефтчи” ишқибозларини ғалаба билан табриклайман

Баҳром Ҳайдаров: “Нефтчи” ишқибозларини ғалаба билан табриклайман

  16.09.2018 13:42
  0
  531
Баҳром Ҳайдаров: “Нефтчи” ишқибозларини ғалаба билан табриклайман

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган АГМК – “Нефтчи” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров қуйидагича фикр билдирди:

- Суперлигада ҳал қилувчи иккинчи босқич старт олди. Кеча, ўтган куни бўлиб ўтган учрашувлардан ҳам гувоҳ бўлдикки, ўйинлар анча шиддатли ва кескин руҳда ўтяпти. Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади. Биз иккинчи босқичга анча яхши тайёргарлик олиб бордик, дея оламан. Йигитлардан мамнунман. Улар ўзларига берилган кўрсатмаларни аниқ бажара олишди. Қолаверса, кўп ҳолатларда дарвозабонимиз ҳам ҳимоячилар хатоларини “ёпа” олди. Бугун биз якдил бир жамоа сифатида ўйнаб ғалабага эриша олдик. Жамоамизнинг содиқ мухлисларини ушбу қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман, - деди мутахассис.

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган АГМК – “Нефтчи” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдирди:

- Бугун чемпионатимиздаги энг муҳим учрашувлардан бирини ўтказдик. Лекин рақиб – “Нефтчи” жамоаси биздан кўра ғалабага чанқоқроқ эканини намойиш эта олди. Фарғоналиклар ҳақли равишда ғалабага эришишди. Ўйиндан аввал йигитларга таъкидлаб ўтгандим, “Нефтчи” аллақачон ўз ўйинини топиб улгурди ва эндиги ўйинларда ушбу жамоани осонликча мағлуб этиш имконсиз. Шогирдларимни ўйинга яхши тайёрлантиришга ҳаракат қилдим. Лекин бугун омад бизга кулиб боқмади. Энди эътиборимизни хатолар устида ишлаб, келаси ўйинларга қаратамиз, - деди мутахассис.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz