Қайднома

Қидирув

Женнаро Гаттузо: «Ҳозирги ҳолатимизда юқори ўринларни ўйлаш – кулгули»

Женнаро Гаттузо: «Ҳозирги ҳолатимизда юқори ўринларни ўйлаш – кулгули»

  17.09.2018 16:55
  0
  397
Женнаро Гаттузо: «Ҳозирги ҳолатимизда юқори ўринларни ўйлаш – кулгули»

Италиянинг «Милан» клуби бош мураббий Женнаро Гаттузо Италия чемпионати 4-тур доирасида «Кальяри»га қарши кечган ўйиндаги дурангдан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинларни бундай бошлаб бўлмайди. Агар шундай ўйинда 0:2 ҳисобида ортда борсанг, унда вазиятни ўнглашнинг иложи йўқ.

Бу муаммо устида ишлашимиз керак, чунки жамоанинг дастлабки 20 дақиқадаги ўйинга бўлган муносабати даҳшатли даражада эди. Иккинчи бўлимда «Милан» курашишни бошлади, аммо бу етарли бўлмади.

«Милан» турнир жадвалида юқори ўринларга даъвогарлик қилиши мумкинми? Ҳозир бу ҳақда гапириш кулгули. Олдинда узун йўл бор, агар биз бу каби ўйинларни юта олмасак, унда жамоа 2 ёки 3-ўринлар учун кураша олади дейиш кулгули», — дейди Гаттузо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz