Қайднома

Қидирув

Тайёр маблағга ўрганган клублар мухлислар билан ишлашда анча суст ва...

Тайёр маблағга ўрганган клублар мухлислар билан ишлашда анча суст ва...

  17.09.2018 21:35
  0
  615
Тайёр маблағга ўрганган клублар мухлислар билан ишлашда анча суст ва...

20 сентябрь куни Pepsi Суперлигаси клубларининг мухлислар билан ишлаш бўйича етакчилари, тижорат бўйича масъуллари ҳамда стадион бўйича масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Профессионал футбол лигасида бўлиб ўтадиган учрашувда мухлислар билан ишлаш масаласи асосий мавзу бўлади.

Чемпионат стартиданоқ ПФЛ мухлислар масаласида ўзгаришларга қўл урди. Футбол учрашувлари иш кунлари 18:00 дан эрта бошланмаслиги таъминлади. Шунингдек, мухлисларга қулайликлар яратиш мақсадида ПФЛ ички ишлар органлари билан ҳамкорлик олиб борди ҳамда ичимлик сувлари, озиқ-овқат маҳсулотлари савдосига йўл очилди. Рамазон ойларида мухлисларнинг оғиз очиш вақтлари, фарзларини адо этишлари масаласи инобатга олинди. Улар Жаҳон чемпионатини бемалол кузатиб боришлари учун чемпионатда танаффус ҳам эълон қилинди.

Кўринишидан, футбол клублари бу ишни ўзлари давом эттирадигандек эди. Аммо амалда бундай бўлиб чиқмаяпти. Мухлислар билаш ишлаш масаласида Суперлига клублари 23-турда анча паст натижа қайд этди. Одамлар кўнглини ёзиши учун чоралар кўрилмагани аниқланди.

Ваҳоланки, клублар аслида бундан манфаатдор бўлиши керак. Клуб пул ишлаши учун мухлислар билан доим иш олиб борилиши шарт. Тайёр маблағларга ўрганиб қолган клублар раҳбариятига эса бу ортиқчадек. 2019 йилдан бошлаб ПФЛ клублар ҳисоб рақамига пулларнинг келиб тушиши масаласига жиддий эътибор беради. Чипталар савдоси, ҳомийлик маблағлари, трансферлардан тушадиган даромад клублар ривожланиши учун муҳим. Талаб даражасида ишлай олмаётган раҳбарлар эса ўз ўрнини ишчан, футболни севувчи ва унинг ривожи йўлида меҳнат қилувчиларга бўшатиб бериши керак бўлади. 

Профессионал футбол лигаси шу ўринда футбол мухлисларига ҳам юзланади. Улар стадионларга янада яқинроқ бўлишлари учун қандай чораларни амалга ошириш керак? Марҳамат, ўз таклифингизни қуйидаги почта манзили (info@pfl.uz)га ёзиб юборинг ёки ташкилотимизнинг Instagram саҳифасидаги шу мавзудаги сурат остига изоҳ қолдиринг. Клублар раҳбарияти эса бунинг устида иш олиб бориши шарт бўлади...


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz