Қайднома

Қидирув

Марат Бикмаев ҳакамларни ҳақорат қилгани учун 10 млн. сўм жарима ҳам тўлайди

Марат Бикмаев ҳакамларни ҳақорат қилгани учун 10 млн. сўм жарима ҳам тўлайди

  17.09.2018 21:59
  0
  441
Марат Бикмаев ҳакамларни ҳақорат қилгани учун 10 млн. сўм жарима ҳам тўлайди

PEPSI Суперлига 23-тур учрашувлари доирасидаги “Металлург” – “Локомотив” баҳси 90+4 дақиқасида “темирйўлчилар” жамоаси захира ўриндиғида ўтирган футболчи – Марат Бикмаев ҳакамлар гуруҳи шаънига номаъқул сўзлар ишлатди. Натижада ўйинни бошқариб борган ҳакам – Владислав Цейтлин ушбу футболчини майдондан четлатди.

Владислав Цейтлин ёзма билдирги орқали ушбу вазиятга изоҳ бераркан, Бикмаев аввалига захира ҳакамини, сўнгра бутун ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилганини маълум қилди. 

Мазкур вазият атрофлича ўрганиб чиқилди ва Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг “Е” қисмини қўпол равишда бузгани эътироф этилган Марат Бикмаев навбатдаги иккита расмий учрашувдан четлатилди ва футболчига нисбатан 10 000 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.  


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz