Қайднома

Қидирув

Сервер Жепаров: "Танланган тактика фойда келтирди"

Сервер Жепаров: "Танланган тактика фойда келтирди"

  17.09.2018 23:38
  0
  451

"Жетису" ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров "Тобол"га қарши кечган Қозоғистон чемпионати учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Ўйин мухлислар учун қизиқ ўтди деб ўйлайман. Рақиб майдонида бўш зоналар пайдо бўлиши учун ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қилдик. Танланган тактика фойда келтирди. Иккита голимиз ҳам айнан шу услуб туфайли урилди. Биринчи ўйин мен учун бироз қийинроқ бўлди, бироқ аста-секинлик билан формамни тиклаб оламан. Бугун 90 дақиқа ўйнадим. Ёшим 33да бўлишига қарамай ҳали футбол ўйнашга кучим етади. Кўпинча менга пенальтини ишониб топширишади ва бугун ҳам шундай бўлди. Мен стандартлар устида доимо ишлайман".

Маълумот учун, "Жетису" - "Тобол" учрашуви 2:2 ҳисобида якунланганди. Жепаров ушбу баҳсда пенальтидан гол урган эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz