Қайднома

Қидирув

Легионерларимиздан дараклар: Амалиёт бобида самарали ҳафта

Легионерларимиздан дараклар: Амалиёт бобида самарали ҳафта

  18.09.2018 09:09
  0
  745
Легионерларимиздан дараклар: Амалиёт бобида самарали ҳафта

Жепаров ниҳоят, майдонда ва гол. Қозоғистон Премьер-лигаси иштирокчиси - «Жетису» сафига қўшилган Сервер Жепаров ниҳоят, майдонда кўриниш берди. Толдиқўрғонликлар мамлакат чемпионати 26-туридан ўрин олган учрашувда «Тобол» меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобини қайд этишди. Диққатга сазовор томони, ўйинга нуқта қўйган охирги гол ҳамюртимиз номига ёзилди. Аниқроғи, фахрий ярим ҳимоячи 80-дақиқада белгиланган пенальтидан унумли фойдаланди ва финал ҳуштаги чалинишига қадар майдонда қолди. Ушбу дурангдан сўнг «Жетису»нинг очколари сони 33тага етди. Дмитрий Огай шогирдлари турнир жадвалининг 5-поғонасида боришмоқда.

Амалиёт ижобий, натижалар салбий. Россия Премьер-лигаси 7-тур учрашувлари легионерларимиз яхшигина амалиётга эга бўлишди, аммо уларнинг клублари ёппасига омадсизликка юз тутди. Дейлик, чемпионатда яхши старт олган «Оренбург» ўз майдонида пешқадам - «Зенит»га бас келолмади - 1:2. Сергей Семак бошчилигидаги Питер клуби сафида италиялик Клаудио Маркизио дебют қилган баҳсда «Оренбург»даги вакилимиз Вадим Афонин ҳар доимгидек тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Анжи»  - «Краснодар» қарама-қаршилиги ҳам меҳмон жамоа фойдасига ҳал бўлди. Битта фарқли томони шуки, бунисида мезбонлар нақ 4та жавобсиз гол қабул қилиб олишди. «Анжи»нинг бошланғич таркибида майдонга тушиб, 80-дақиқача ҳаракатланган Достон Ҳамдамов фақат сариқ карточка олгани туфайли қайдномага кирди. Виталий Денисовнинг янги жамоаси - «Крилья Советов» ҳам 7-тур баҳсини айнан 0:4 ҳисобида бой берди. Бошқача айтганда, самараликлар Тулада «Арсенал»га айтарли қаршилик кўрсата олишмади. Хусусан, терма жамоамиз йиғинидан қайтиб борган Денисов ҳам гарчи 90 дақиқа тўп сурган бўлсада, орқа чизиқнинг бар-қарор ўйнашини таъминлай олгани йўқ. Элдор Шомуродовнинг клуби - «Ростов» эса тур ўйинини кеча Екатеринбургда «Урал»га қарши ўтказди.

Аҳмедов таркибда йўқ. Хитой Суперлигаси 22-туридан кейин «Шанхай СИПГ» турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди. Чунончи, бунгача пешқадамлик қилиб турган «Пекин Гуоан» сафарда «Гуанжоу Эвергранд»га имкониятни бой берди - 0:1. Шанхайликлар эса меҳмонда «Тянжин Теда»ни аяб ўтиришмади. Бироқ 5:2 ҳисобида якунланган баҳсда «СИПГ» вакили Одил Аҳмедов қатнашгани йўқ. йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz