Қайднома

Қидирув

Дуглас Коста узоқ муддатли дисквалификацияни қабул қилиши мумкин

Дуглас Коста узоқ муддатли дисквалификацияни қабул қилиши мумкин

  18.09.2018 10:55
  0
  438
Дуглас Коста узоқ муддатли дисквалификацияни қабул қилиши мумкин

Италия чемпионатининг 4-тури доирасида «Ювентус» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйин сўнггида Дуглас Коста «Сассуоло» ҳужумчиси Федерико Ди Франческонинг юзига тупургани учун майдондан четлатилди. Ундан икки дақиқа аввал футболчи Франческога боши билан зарба бергани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилганди. Ундан аввал эса Коста Федериконинг юзига тирсаги билан зарба берганди.

Италия футболи регламентига кўра, рақиб ўйинчисига тупурган футболчи учта ўйинлик дисквалификация олади. Тирсак ва бош билан берилган зарбаларни инобатга олган ҳолда Football Italia нашри экспертлари Дугласга бешта ўйинлик дисквалификация берилишини тахмин қилишмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz