Қайднома

Қидирув

Сон Хюн Мин: «Почеттинонинг рухсатисиз Осиё чемпиони бўлолмасдим»

Сон Хюн Мин: «Почеттинонинг рухсатисиз Осиё чемпиони бўлолмасдим»

  18.09.2018 11:16
  0
  499
Сон Хюн Мин: «Почеттинонинг рухсатисиз Осиё чемпиони бўлолмасдим»

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси Сон Хюн Мин жамоа устози Маурисио Почеттинога Осиё ўйинларига боришига рухсат бергани учун миннатдорчилик билдирди.

«Гамбург» ва «Байер» клубларида ўйнаган пайтларим мураббийлар мени терма жамоа ўйинларига юборишмасди. Айнан шунинг учун ҳам Маурисиога миннатдорчилик билдираман.

У таваккал қилди, лекин унинг рухсатисиз мен олтин медални қўлга кирита олмас эдим. Ўйлайманки, энди унга нимадир совға қилишим керак.

Мавсум стартида жамоага ёрдам бера олмаганимдан афсусдаман. Лекин ҳозир «Тоттенхэм»га кўмак беришим керак. Лондонликлар сафида 3 йилдан буён тўп сураман ва бор кучим билан ҳаракат қиламан», - дейди Сон Evening Standart нашрига.

Маълумот учун, Осиё ўйинларидаги ғалаба туфайли Сон мажбурий ҳарбий хизматдан қутулиб қолди. Жанубий Кореяда 28 ёшгача барча эркаклар ҳарбий хизматни ўташга мажбур. Бунга сабаб қўшни мамлакат билан бўлган алоқаларнинг таранглиги.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz