Қайднома

Қидирув

Муҳаммад Салоҳ: «АПЛда ҳам ЕЧЛда ҳам яхшироқ иштирок этишга интиламиз»

Муҳаммад Салоҳ: «АПЛда ҳам ЕЧЛда ҳам яхшироқ иштирок этишга интиламиз»

  18.09.2018 12:49
  0
  367
Муҳаммад Салоҳ: «АПЛда ҳам ЕЧЛда ҳам яхшироқ иштирок этишга интиламиз»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоасининг чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди. Унинг фикрига кўра, мерсисайдликлар ЕЧЛ ва АПЛда яхшироқ натижа кўрсата олади.

«Ўтган мавсум биз «Манчестер Сити», чорак финалда «Барселона»ни ортда қолдирган «Рома» клубидан ўтдик... Ҳар сафар ажойиб ўйинлар бўлди. Уларнинг ҳаммаси соврин учун олиб бораётганди, лекин биз финалга қадар боришга муваффақ бўлдик.

Шундай экан, албатта «Ливерпуль» бу мавсум ҳам финалга қадар бора олади. Балки Англия чемпионатида ҳам, ЕЧЛда ҳам омадли иштирок этамиз. Жамоага босим ўтказиш ниятида эмасман, лекин бунинг иложи бор.

«ПСЖ» яхши жамоа, кучли футболчиларга эга. Улар билан учрашувни интизорлик билан кутмоқдаман. Қизиқарли ва ёқимли ўйин бўлади», - дейди Салоҳ.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz