Қайднома

Қидирув

«Голлар илоҳи»

«Голлар илоҳи»

  19.09.2018 13:59
  0
  424
«Голлар илоҳи»

MLSнинг мунтазам чемпионати доирасида «Лос-Анжелес Гэлакси» «Торонто»га 3:5 ҳисобида имкониятни бой берди. «Лос-Анжелес»нинг голларидан бири Златан Ибрагимович ҳисобига ёзилди. Бу швециялик 36 ёшли футболчининг фаолиятидаги 500-голидир. Ушбу воқеани Златан «Твиттер»даги саҳифасида ўзига хос тарзда нишонлади: ўз суратини жойлаб, тагига «голлар илоҳи» деб ёзиб қўйган. Шу тариқа Ибрагимович фаолият олиб бораётган футболчилар орасида 500лик маррани забт этган учинчи футболчига айланди. Олдинроқ Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўзларининг 500-голларини уришганди. Жорий мавсумда Златан MLSнинг 22та учрашувида майдонга тушиб, 17та гол урди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz