Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» - «Бухоро» учрашуви превьюси

«Пахтакор» - «Бухоро» учрашуви превьюси

  21.09.2018 10:14
  0
  413
«Пахтакор» - «Бухоро» учрашуви превьюси

Суперлиганинг 24-турида мухлислар Тошкентда «Пахтакор» ва «Бухоро» ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.

Юқори олтиликдан ўрин олган жамоалар ўртасидаги ҳар бир беллашув совриндорлар номини аниқлашда катта аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳар бир ўйиннинг қиймати жуда юқори кўриниш олган.

Охирги йилларда ушбу жамоалар тўқнашуви кескин курашлар остида кечмоқда. Чемпионатлар доирасида клублар 52 бор тўқнаш келишган. «Шерлар» 36 беллашувда зафар қучишган, 7 ўйинда «Бухоро» ғолиб чиққан. 9 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган.

«Пахтакор» 109 гол уриб, дарвозасидан 35 тўп олиб чиққан. Тошкентдаги ўйинларнинг 23тасида «Шерлар» устун келишган. 2 учрашувда дуранг ва фақат бир бор меҳмонлар ғалабаси кузатилган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2005 йил қайд этилган. Бухорода «Пахтакор» 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Беллашувни сариқ карточкалар сабабли «Бухоро»дан Азиз Ибрагимов ўтказиб юборади.

«Пахтакор» ва «Бухоро» ўртасидаги учрашув 22 сентябрь, шанба куни «Пахтакор» стадионида соат 18:00да бошланади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz