Қайднома

Қидирув

«Қизилқум» – «Қўқон-1912»: превью

«Қизилқум» – «Қўқон-1912»: превью

  21.09.2018 13:37
  0
  385
«Қизилқум» – «Қўқон-1912»: превью

Pepsi Суперлига 24-тур доирасида вакилларимиз Навоийда «Қизилқум» жамоасига қарши майдонга тушишади. Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг.

15-УЧРАШУВ

Бугунга қадар бу жамоалар чемпионат доирасида 14 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 29-14, «Қизилқум» фойдасига. Ўзаро ўйинларда «Қизилқум» 28 очко, «Қўқон-1912» эса 13 очко тўплаган.

«Қизилқум» майдонида ўтган барча учрашувлар:

08.03.2018 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  0:2

19.08.2017 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:1

09.09.2016 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  1:1

09.05.2015 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:1

05.10.2003 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  5:1

16.03.2002 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:0

01.04.2000 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:2

МАВСУМДАГИ ТЎРТИНЧИ ЎЙИН

Ушбу жамоалар жорий мавсумда ўзаро тўртинчи ўйинни ўтказишади. Бунгача бўлиб ўтган учта баҳснинг иккитасида футболчиларимиз бир хил 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ана шу ўйинларнинг бири 18 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги доирасида ўткакзилганидан яхши хабардорсиз.

 Суперлига доирасидаги биринчи баҳсда футболчиларимиз сафарда «Қизилқум»ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришган. Қўқондаги учрашувда эса навоийликларнинг қўли баланд келган – 1:0.

БОШЛАНИШ ВАҚТИ

Мазкур учрашув 22 сентярь шанба куни «Ёшлар спорт мажмуаси» ўйингоҳида соат 20:00да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса бугун соат 16:00да  «Кимёгар» стадионда бўлиб ўтади.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz