Қайднома

Қидирув

Марк Клаттенбург: «Роналдунинг ҳаракатини жиддий қоидабузарлик деб бўлмайди»

Марк Клаттенбург: «Роналдунинг ҳаракатини жиддий қоидабузарлик деб бўлмайди»

  21.09.2018 16:39
  0
  495
Марк Клаттенбург: «Роналдунинг ҳаракатини жиддий қоидабузарлик деб бўлмайди»

АПЛнинг собиқ ҳаками Марк Клаттербург чемпионлар лигаси доирасидаги «Ювентус» - «Валенсия» ўйинида Роналду билан бўлган воқеа юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди.

«Роналду томонидан кичик туртки бўлди, бунинг оқибатида «Валенсия» ҳимоячиси майдонга йиқилди. Лекин буни жиддий қоидабузарлик деб бўлмайди.

Рефери воқеага орқаси билан турган эди. Вазиятни дарвоза ёнидаги ёрдамчиси кузатиб турган эди. Балки у Роналдунинг тирсаги билан зарба бериб юборди деб ўйлаган бўлса керак, лекин ундай эмас.

Роналду Мурильонинг ишидан норози бўлди ва унинг бошига қўлини қўйди.

Кичик бир тегиниш бўлди ва мен атиги 20 ярд узоқликда турган ёрдамчи буни спортдан ташқари ҳаракат деб бахоланганига тушунмадим.

Агар мен бу ўйинни бошқарганимда, «Валенсия» томонига жарима белгилаб, ҳар икки томонга сариқ карточка берар эдим. Роналду битта ўйин ўтказиб юборади, ҳеч қандай жиддий томони йўқ», - дейди Клаттенбург.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz