Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: «Ўз кучимизга ишонамиз»

Жозе Моуриньо: «Ўз кучимизга ишонамиз»

  22.09.2018 14:14
  0
  395
Жозе Моуриньо: «Ўз кучимизга ишонамиз»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионати 6-тури доирасидаги «Вулверхэмптон»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинлар орасида икки кун вақт бўлса бу қийинчилик туғдиради. Сизда уч кун бўладиган бўлса, у ҳолда бу вазифани сал осонлаштиради, чунки бир кунни тактикага ажратиш мумкин бўлади. Икки кунда эса сиз жамоани аввалги ўйиндан сўнг тиклантиришингиз ва кейинги ўйинга тайёрлашингиз керак.

Бизнинг жамоа учун барқарор ва ишончли ўйин кўрсатиш жуда муҳим. Сафарлардаги учта ғалабадан сўнг уйда ўйнаймиз, ўйлашимча, стадионда атмосфера яхши бўлади. Биламан, бизга қийин бўлади, аммо ўз кучимизга ишонамиз», – дейди Моуриньо.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» – «Вулверхэмптон» учрашуви бугун 19:00да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz