Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» аёллар учун бепул секторлар ажратди

«Навбаҳор» аёллар учун бепул секторлар ажратди

  22.09.2018 13:49
  0
  514
«Навбаҳор» аёллар учун бепул секторлар ажратди

«Навбаҳор» ПФК раҳбарияти жорий мавсумда мухлисларга қулай шароитлар яратиш борасида кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Бунга мисол тариқасида «Марказий» ўйингоҳга яқин ҳудудда клуб атрибутикалари билан савдо қилувчи махсус дўконнинг очилганлиги, «Навбаҳор» ўз уй учрашувларини ўтказадиган кунлари стадион ҳудудида турли егулик ва салқин ичимликлар савдосининг ташкил этилганлиги, махсус акция ташкил этилиб, ишқибозларнинг харид қилган чипталарига «Навбаҳор» рамзи туширилган футболкалар, тўплар, соябонлар, шляпалар ютиб олишгани ва ҳоказоларни қўшиш мумкин.

«Навбаҳор» ПФК раҳбарияти PEPSI Суперлига 24-тур доирасидаги «Навбаҳор» – «Металлург» жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида яна бир хайрли ишга қўл урди.

23 сентябрь куни ўтказиладиган мазкур ўйинга севимли жамоамизнинг баҳсини бевосита ўйингоҳда томоша қилишни ихтиёр этган аёллар учун алоҳида бепул сектор ажратиладиган бўлди.

«Навбаҳор» мухлисалари энди бемалол 15-сектордан жой олиб, «лочинлар»ни барчалари биргаликда қўллаб-қувватлашлари мумкин.

«Навбаҳор» – «Металлург» ўйини 23 сентябрь куни «Марказий» ўйингоҳда соат 20:00 да старт олади.

Бўлажак баҳсда бевосита стадионда севимли жамоамизни қўллаб-қувватланг ва ғалабасига мададкор бўлинг, азиз мухлисалар!

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz