Қайднома

Қидирув

Ла Лига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлмайди

Ла Лига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлмайди

  22.09.2018 14:37
  0
  403
Ла Лига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлмайди

«Жирона» - «Барселона» учрашуви АҚШда бўлмайди. Associated Press нашрининг маълумот беришича, Испания Қироллик футбол федерацияси Ла Лиганинг ўйинларни Майамида ўтказиш бўйича сўровини рад этган.

Манбанинг таъкидлашича, лига вакиллари федерацияга ўйинларнинг Америкада ўтказилиши халқаро ва испан қонунларига мос келишини исботлай олмаган.

Бундан ташқари, Ла Лига АҚШ да ўтказиладиган ўйин мухлислар ва қолган 18 клубга зарар келтирмаслигини ҳам исботлай олмаган.

Август ойида Ла Лига американинг Relevent Sports медиаширкати билан келишув имзолаганини эълон қилди ва унинг шартларига кўра, бир неча ўйинлар Шимолий Америка ҳудудида бўлиши керак.

Аввалги тарқалган хабарларда Каталониянинг икки клуби «Жирона» ва «Барселона» ўртасидаги ўйин янаги йил январь ойида АҚШ да бўлиши айтилди ва ҳар икки клуб бунга розилик ҳам берган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz