Қайднома

Қидирув

Ла Лига: Марко Асенсио «Реал»га ғалаба келтирди

Ла Лига: Марко Асенсио «Реал»га ғалаба келтирди

  23.09.2018 01:50
  0
  523
Ла Лига: Марко Асенсио «Реал»га ғалаба келтирди

Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Реал Мадрид» – «Эспаньол» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашув кутилганидек мезбонларнинг устунлигида бошланди. Қаймоқранглилар тўп назоратини ўзларида сақлаган ҳолда бир қатор ҳужумлар ташкил қилишди. Каталонияликлар эса асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида мадридликлар ўз мақсадларига эришдилар: Лука Модрч жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп икки бор рикошетга учраб жарима майдони ичидаги Марко Асенсиога етиб келди. Испаниялик футболчи эса ўткир бурчакдан дарвозани аниқ нишонга олиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу гол дастлаб учрашув ҳаками томонидан инобатга олинмади, аммо VAR тизими у ерда ўйиндан ташқари ҳолат йўқлиги кўрсатди.

Иккинчи бўлим майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди, бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилиш уларга насиб қилмади. Шунингдек, меҳмонларда ҳам бир қатор хавфли вазиятлар юзага келди. Аммо ўйин сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, «Реал» очколарини 13тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

ЛА ЛИГА. 5-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – ЭСПАНЬОЛ 1:0 (1:0)

Гол: 1:0 – 41 Асенсио.

Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Начо, Одриосола, Рамос, Себальос (Васкес, 63), Каземиро, Иско (Льоренте, 79), Модрич, Асенсио, Бензема (Диас, 60).

Эспаньол – Лопес, Налдо, Вила, Лопес, Эрмосо, Марк Рока, Гранеро, Пьятти (Баптистао, 55), Дардер (Санчес, 55), Перес (Гарсия, 70), Иглесиас.

Огоҳлантиришлар: Начо (6), Марк Рока (26), Лопес (45), Каземиро (77).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz